Россияда улар бугун президент Владимир Путин томонидан эълон қилинган сафарбарликка қарши норозилик эълон қилишди.
Бу ҳақида Twitter да «Весна» ҳаракати хабар берди.
Фаоллар россияликларни мамлакатнинг барча шаҳарларида намойишга чиқишга чақирмоқда. Акция бугун, 21 сентябрь, маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланиши режалаштирилган.
«Владимир Путин ҳозиргина Россияда қисман сафарбарлик эълон қилди. Демак, минглаб рус эркаклари - оталаримиз, укаларимиз, эрларимиз урушнинг гўшт майдалагичига ташланади. Улар нима учун ўлишади? Нега оналар ва болалар кўз ёшларини тўкадилар? Путин саройи учунми?» - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Россия президенти мурожаат билан чиқди ва унинг давомида Россия Федерациясида сафарбарлик эълон қилди.
Мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, улар яна 300 минг кишини Украинадаги урушга жўнатмоқчи.
Россияда сафарбарликка қарши намойиш эълон қилинди
Акция бугун маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланиши режалаштирилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси